Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» таркибига россиялик футболчи қўшилди

«Навбаҳор» таркибига россиялик футболчи қўшилди

  13.01.2018 16:38
  0
  179
«Навбаҳор» таркибига россиялик футболчи қўшилди

Бугун жамоамиз таркибига россиялик футболчи Янис Линда келиб қўшилди. 1994 йилнинг 1 мартида туғилган Янис Москванинг “Локомотив” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Линда майдонда қанот ҳимоячиси сифатида тўп суради. Илҳом Мўминжонов клуб матбуот хизматига футболчини ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳам ҳаракат қила олишини билдирди.

Шунингдек, Мўминжонов россиялик легионер кўрикдан муваффақиятли ўта олса “Навбаҳор” аъзосига айланишини маълум қилди. Шу ўринда ҳимоячининг бўйи 187 см. эканлигини қўшимча қилиш жоиз.

Футболчи 2017/2018 йилги мавсум биринчи ярмини Новомосковскнинг “Химик” жамоаси сафида ўтказган. Ушбу клуб Россия иккинчи дивизионининг “Марказий” минтақасида иштирок этмоқда.

Москванинг “Локомотив” клуби футбол мактаби тарбияланувчиси бўлмиш Линда футболчилик фаолиятини 2011 йили Набережние Челни шаҳрининг “Камаз” клубида бошлаган.

2012/13 йилги мавсумни эса “темирйўлчилар” таркибида ўтказган ҳимоячи 2013 йилдан 2016 йилгача Лискининг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2016/17 йилги мавсумни Туланинг “Арсенал” клубида ўтказган.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.