Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Реал» ўз майдонида мағлубиятга учради

Ла-лига: «Реал» ўз майдонида мағлубиятга учради

  14.01.2018 00:03
  0
  576
Ла-лига: «Реал» ўз майдонида мағлубиятга учради

Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган «Реал» – «Вильярреал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Ўйин буткул мезбонлар ташаббуси остида кечди, айниқса биринчи бўлимда мадридликларда гол уриш учун бир нечта вазиятлар юзага келди. Бироқ «Реал»  футболчилари улардан самарали фойдалана олмадилар.

Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар ҳам бироз ўйинларини кучайтирдилар, бироқ асосан ҳимояга эътибор қаратдилар.

Учрашув 87-дақиқадаси ўтиб бораётган бир вақтда «Вильярреал» қарши ҳужумга ўтиб кетди, Энес Уналнинг дастлабки зарбасини Кейлор Навас қайтаришга эришди, бироқ қайтган тўпни Пабло Форнальс посбон устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, «Реал» навбатдаги муҳим очколарни бой берди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 19-ТУР

РЕАЛ МАДРИД – ВИЛЬЯРРЕАЛ 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 87 Форнальс.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Иско (Васкес, 70), Каземиро, Модрич, Кроос, Бэйл (Асенсио, 70), Роналду.

Вильярреал: Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Марио Гаспар, Бонера, Форнальс, Родри Эрнандес, Тригерос, Кастильехо (Рукавина, 83), Раба (Черышев, 46), Бакка (Унал, 76).

Огоҳлантиришлар: Бакка (44), Карвахаль (58), Васкес (89).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz