Қайднома

Қидирув

"Локо" бугун ўйнайди, "АГМК" эса эртага

"Локо" бугун ўйнайди, "АГМК" эса эртага

  14.01.2018 15:09
  0
  209

БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби бугун илк ўртоқлик ўйинини ўтказади. "Локомотив"га бугун Шотландиянинг энг номдор жамоаларидан бири, Шотланд Примиершипининг ўтган мавсумида кумуш медалларига эга чиққан "Абердин" клуби рақиблик қилади. Мазкур жамоаларнинг тўқнашуви Jebel Ali спорт мажмуаси ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Таъкидлаш жоизки, Европада ҳам ўз нуфузига эга бўлган "Абердин" 4 карра Шотландия чемпиони, 7 карра Шотландия кубоги соҳиби саналади. Бундан ташқари ушбу клуб УЕФА кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан. 

***

Эртага АГМК клуби Топкапе спорт мажмуасида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўзбекистон клубига бу гал Руминия 2-лигаси вакили "АСУ Политехника" спарринг-рақиб бўлади. 2012 йилда ташкил топган бу жамоани маҳаллий мутахассис Богдан Андоне бошқаради. Руминияликлар айни дамда ўз чемпионатларида 5-ўринда боришмоқда. Шу ўринда Руминия 2-лигаси мамлакатда иккинчи рақамли мусобақа эканлигини таъкидлаш жоиз. Бу мамлакатда элита жамоалари 1-лигада иштирок этишади. Клубнинг расмий сайтида ёзилишича, мазкур ўртоқлик учрашуви маҳаллий вақт билан 16:00да бошланади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz