Қайднома

Қидирув

Кейн «Тоттенхэм»нинг АПЛ давридаги тўпурарига айланди

Кейн «Тоттенхэм»нинг АПЛ давридаги тўпурарига айланди

  14.01.2018 16:12
  0
  94
Кейн «Тоттенхэм»нинг АПЛ давридаги тўпурарига айланди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн отметился “Эвертон”га қарши учрашув (4:0) да дубль муаллифига айланди.

24 ёшли форвард мазкур дубли билан “Тоттенхэм” таркибида АПЛдаги 97-ва 98-голларини урди. Кейн бу борада Тедди Шерингемни ортда қолдириб, Лондон клубининг АПЛ  тарихидаги (1992 йилдан бери) ягона тўпурарига айланиб олди.

Кейннинг ҳисобида жами 191 та ўйинда 127 та гол бор. Шунингдек, Кейн “шпорлар” таркибида тўп сурган футболчилар орасида 9-ўринга кўтарилиб, Алан Гилзин (8-ўрин) дан 6 кам гол урди. Ушбу рўйхатда Жимми Гривз пешқадам. 379 ўйин 266 та гол.

Бундан ташқари, Кейн АПЛнинг жорий мавсумида 20 та гол урган илк футболчига айланди. Кейн бу ишни Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, 17 гол), Раҳим Стерлинг ва Серхио Агуэро (иккиси – “Манчестер Сити”, 14 ва 13 гол) лардан олдинроқ бажарди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.