Қайднома

Қидирув

«Реал» шу мавсум трансфер бозори учун ҳаммадан кам пул сарфладими? Шунга...

«Реал» шу мавсум трансфер бозори учун ҳаммадан кам пул сарфладими? Шунга...

  14.01.2018 17:06
  0
  665
«Реал» шу мавсум трансфер бозори учун ҳаммадан кам пул сарфладими? Шунга...

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан янги мавсум арафасида катта харидларни амалга оширишдан ўзини тийди ва клуб президенти Фларентино Пересдан жамоа ўзагини сақлаб қолишни сўради.

Перес Зиданнинг таклифи бўйича иш кўрди ҳамда «Реал»нинг асосий футболчилари билан бир неча йиллик шартномалар имзоланди. Бироқ натижа бобида ўзининг юқори чўққисига чиққан Зидан, янги мавсумдан бошлаб оқсади. Айни вақтда клуб Ла Лигада бор-йўғи 4-ўринни эгаллаб турибди. Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида эса «Тоттенҳэм»дан ортда қолиб, иккинчи бўлди. Оқибатда «Қироллик клуби» ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири бўлган «ПСЖ» билан нимчорак финалдаёқ тўқнаш келадиган бўлди.

Хўш, муаммо нимада? Ҳамма бунда ўз фикрини бериши мумкин. Испан нашрлари эса трансферга ким қанча пул сарф этгани борасидаги чиқиш билан, вазиятни изоҳлашга ҳаракат қилди. Бунда «Реал» 12 та клубдан камроқ пул харж қилганини кўриш мумкин. Бу жорий мавсум учун қилинган харидларгина ўз ичига олган.

Трансфер бозори «Барселона» — 312,5 миллион евро «Манчестер Сити» — 249,3 миллион «ПСЖ» — 238 миллион «Челси» — 216,8 миллион «Милан» — 194,5 миллион «Ливерпуль» — 167,8 миллион «Манчестер Юнайтед» — 164,4 миллион «Ювентус» — 151,4 миллион «Бавария» — 116,5 миллион «Атлетико» — 102 миллион «Интер» — 80,5 миллион «Арсенал» — 55,1 миллион «Реал» — 42,5 миллион


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz