Қайднома

Қидирув

Начо: «Ҳозир ҳеч ким «Реал» футболчилари каби ғазабда эмас»

Начо: «Ҳозир ҳеч ким «Реал» футболчилари каби ғазабда эмас»

  14.01.2018 22:11
  0
  521
Начо: «Ҳозир ҳеч ким «Реал» футболчилари каби ғазабда эмас»

«Реал» клуби ҳимоячиси Начо «Вильярреал»га қарши (0:1) ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Нима бўлганини билмайман. Бизнинг иштиёқ юқори даражада эди, курашдик. Аммо «Вильярреал» бурчак тўпидан сўнг қарши ҳужумдан унумли фойдаланди.

Ҳозир ҳеч ким биз каби ғазабда эмас. Бу ерда гап ишга бўлган ёндашувда эмас. Жамоа бор имкониятини ишга солди, югурди. Аммо рақиб бизни тутди.

Бу йилни яхши бошлай олмадик, аммо бу «Реал». Ортга чекинмаймиз. Биз ҳар доим курашда давом этишимизни айтамиз, аммо ҳар очко йўқотганимизда соврин ютиш имконияти тобора узоқлашиб бораверади. Нима бўлишида қатъий назар биз курашда давом этамиз», – дейди Начо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz