Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» сафарда ирода кўрсатиб, омадсиз серияга барҳам берди

Ла-лига: «Барселона» сафарда ирода кўрсатиб, омадсиз серияга барҳам берди

  15.01.2018 02:43
  0
  561
Ла-лига: «Барселона» сафарда ирода кўрсатиб, омадсиз серияга барҳам берди

Испания Ла-лигаси 19-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад» ҳамда «Барселона» ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Каталонияликлар учун омадсиз ҳисобланадиган «Аноэта» стадионидаги ўйин айнан уларнинг 2:4 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Аввалига, 11-дақиқада Виллиан, 34-дақиқада Хуанми иккита гол уриб «Реал Сосьедад»ни ҳисобда олдинга олиб чиққанди.

Кейин эса меҳмонлар секин-аста ўзлрига келишди ва 39-дақиқада Суареснинг узатмасини Паулиньо голга айлантириб ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисобида якунланди.

Каталонияликлар иккинчи бўлимни ҳам юқори даражада бошлашди ва ҳисобни тенглаштирган гол ўзини кўп куттирмади. Аниқроғи, 50-дақиқада Мессининг оҳиста узатган тўпини Суарес заргарона зарба билан голга айлантирди.

71-дақиқада ҳимоячиларнинг бўш ўйинидан сўнг яна Суарес ўз номини таблога ёздириб, жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди.

85-дақиқада эса Лионель Месси жарима зарбасини моҳирлик билан ижро этиб, якуний ҳисобни 2:4 кўринишига келтирди.

Шу тариқа «Барселона» 10 йиллик омадсиз сериясига барҳам бериб, «Реал Сосьедад» майдонида ғалабага эришди.

ЛА-ЛИГА. 19-ТУР

РЕАЛ СОСЬЕДАД – БАРСЕЛОНА 2:4 (2:1)

14 январь, «Аноэта»

Голлар: 1:0 – 11 Виллиан Жозе, 2:0 – 34 Хуанми, 2:1 – 39 Паулиньо, 2:2 – 50 Суарес, 2:3 – 71 Суарес, 2:4 – 85 Месси.

Реал Сосьедад: Рульи, Льоренте, Родригес, Одриосола, Навас, Прието (Янузай, 78), Ильярраменди, Сурутуса (Субельдия, 56), Каналес, Хуанми (Ойарсабаль, 60), Виллиан Жозе.

Барселона: тер Стеген, Вермален, Пике, Альба, Ракитич, Серхи Роберто, Паулиньо (Дембеле, 65), Бускетс, Андре Гомеш (Динь, 80), Месси, Суарес (Денис Суарес, 90).

Огоҳлантиришлар: Серхи Роберто (60), Ильярраменди (63), Ойарсабаль (84), Пике (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz