Қайднома

Қидирув

Куртуа: «Лестер» 70 дақиқа «Челси»дан яхшироқ ўйин кўрсатди»

Куртуа: «Лестер» 70 дақиқа «Челси»дан яхшироқ ўйин кўрсатди»

  15.01.2018 09:24
  0
  462
Куртуа: «Лестер» 70 дақиқа «Челси»дан яхшироқ ўйин кўрсатди»

«Челси» клуби дарвозабони Тибо Куртуа «Лестер Сити»га (0:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шубҳасиз, биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Кўп ҳолатда рақиб дарвозаси олдида пайдо бўлдик, аммо 70 дақиқа мобайнида «Лестер» биздан яхшироқ ўйин кўрсатди.

Барчамиз чарчоқ аломатларини сезмоқдамиз. Ўтган мавсумда ҳафтасига битта ўйин ўтказардик, энди бизда ўйинлар кўп. Аммо бу билан ўзимизни оқламоқчи эмасмиз.

«Лестер» биздан кўра тажовузкор ва қизиқроқ ўйин намойиш қилди. Ишлашда давом этиш ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга уринишимиз керак», — дейди бельгиялик посбон.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz