Қайднома

Қидирув

Уммон бағрига беркинган жавоб ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 4-сонида...

Уммон бағрига беркинган жавоб ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 4-сонида...

  15.01.2018 10:45
  0
  521
Уммон бағрига беркинган жавоб ёхуд«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 4-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 4-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Уммон бағрига беркинган жавоб

«Мен Сени севаман, Ўзбекистон!..»

- Хиросима-94 ярим финалини эсладингизми?

Қатар термасига қарши кечган илк ўйиндан сўнг йўқолган ҳафсала қайтди - ОЧ-2018 2-турини мезбон Хитой ва Ўзбекистон олимпия жамоалари ўртасидаги учрашув бошлаб берди ва унда вакилларимиз бизга ғалаба тортиқ этишди…

- Тараддуд

КЛУБЛАРИМИЗНИНГ ЯНГИ МАВСУМГА ҲОЗИРЛИГИ ҚАНДАЙ ДАВОМ ЭТМОҚДА?

- ЎФФ президентининг Фарғонага сафари

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 12 январь куни Фарғонага ташриф буюрди...

- Даврон Ҳошимов: «Бир кун яна «Пахтакор»га қайтаман»

Салкам 7 йил давомида «Пахтакор»да тўп сурган тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимовнинг янги мавсумни бошқа клубда бошлаши аниқ бўлиб улгурди...

- Холис бўлиш қоидаси борми?

ЎФФ ва ПФЛдаги янгиликлар одатда спорт нашрлари ва интернет манбалари орқали тарқатилади. Миллий футболимизга боғлиқ ўзгаришлар кўламини айнан шу икки ташкилот томонидан берилаётган хабарлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Айни пайт футбол ислоҳотлари кўзланган мақсадлар моҳияти сақланган ҳолда, шаклан бироз ўзгариб тушунтириляпти. Лекин бу ҳолат айрим сайтларда «гапдан қайтиш» сифатида баҳоламоқда...

- Трансляцияга тайёрмисиз?

Ўзбек футболида шу вақтга қадар муаммолар кўп бўлган. Улар орасида энг долзарбларидан бири трансляция масаласи экани сир эмас. Буни ҳаммамиз яхши биламиз.

- Шавкат Имомов: «Энди мураббийлар лицензияни ЎФФдан олишади»

Ўзбекистон олимпия термаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг дастлабки ўйинида Қатар жамоасига имкониятни бой бергач (0:1), асосий айбдор сифатида мураббийлар кўрсатилди. Мазкур ҳолатда ҳақли савол туғилади: мамлакатимизда мураббийларни тайёрлаш тизими қай аҳволда?

- Набихон Абдуғаниев: «Нормативлар футболчиларни уйғотади»

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жойларда футболга муносабат ўзгараётганлиги, оддийликдан мураккабликка, оммавийликдан профессионалликка интилиш кузатилаётгани бор гап...

- Ўз мамлакатида энг яхши

МИЛЛИЙ КЎЛАМДА 2017 ЙИЛ ҚАҲРАМОНИГА АЙЛАНГАН ФУТБОЛЧИЛАР

- Иньеста ўрни дахлсиз

«Барселона» ниҳоят, мақсадига эришди - бразилиялик Фелиппе Коутиньони ўз сафига қўшиб олди. Нима, бу клуб афсонаси Андрес Иньестанинг даври тугаётганини англатадими?

- Диего Симеоне: «Футболсиз яшай олмасдим»

Диего Симеоне 7 йилдирки, «Атлетико»да. У мудом жангга алоҳида шайлантиришга эҳтиёж сезадиган жамоани бинойидек бошқариб келмоқда.

- 5та финал, 4та чемпионлик!

АНГЛИЯ ФУТБОЛИ ЁШЛАР ТИЗИМИ ЮТУҚЛАРИ

- Қайтавераман, қайтавераман!

БИТТА КЛУБГА ҚАЙТА-ҚАЙТА БОШЧИЛИК ҚИЛГАН МУРАББИЙЛАР

- Оғриқли ажрашиш

2017 ЙИЛИ КУЗАТИЛГАН 5та ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ АЖРАШУВ

- Сиёсатчи

ФУТБОЛДАН ЧИҚҚАН СИЁСАТЧИ

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: ЎРГАНИШДА ГАП КЎП...

ЎФФнинг хориж тажрибасига таяниб иш кўраётгани айни давр талабидир. Катта ёшли мухлисларимиз яхши эслашади, Япония терма жамоаси 1960 йили «Пахтакор» билан ўйнаб, 1:6 ҳисобида ютқазган. Японлар кейинчалик ҳам етакчи клубимиз олдида ожиз қолишган.

- Неймар пирамидаси

Қарангки, 222 миллион евролик келишувга кўра, «Барселона» либосини «ПСЖ»никига алмаштирган ва жаҳон футболининг энг қимматбаҳо ўйинчиси мақомини олган Неймар трансферлар бозорига сезиларли таъсир ўтказишда давом этяпти. Аниқроқ айтсак, рекорд даражадаги трансфер яна бир қатор келишувларга йўл очди, имкон берди.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz