Қайднома

Қидирув

«Локомотив» кореялик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин

«Локомотив» кореялик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин

  15.01.2018 10:40
  0
  631
«Локомотив» кореялик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Дубайда янги мавсум ҳозирликларини давом эттирмоқда.

“Темирйўлчилар” сафида бир қатор янги футболчилар йиғинда иштирок этишаётганини қайд этиш жоиз. Жумладан, россиялик 25 ёшли ҳужумчи  Дмитрий Барков  ҳамда 24 ёшли кореялик ҳужумчи  Чо Сок Жаэ  ҳозирда “Локомотив” машғулотларида қатнашишмоқда. Бугун “Локомотив”нинг “Абердин”га қарши ўтказган ўртоқлик ўйинида мазкур футболчилар ҳам майдонга тушишди.

Таъкидлаш жоизки, Дмитрий Барков илгари “Тосно” (Россия), “Нарва Транс” (Эстония), “Истиқлол” (Тожикистон) каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Корейс футболчиси эса “Чонбук Моторс” тарбияланувчиси ҳисобланади ва бунга қадар “Чоннам Драгонс”, “Анянг” каби Жанубий Корея клублари сафида фаолият олиб борган.

Шу ўринда эртага “Локомотив” шартнома имзолаган янги футболчилари номини эълон қилишини маълум қиламиз.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz