Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдирмоқда.
Ўтган мавсумда “Олмалиқ” жамоаси сафида мазмунли ўйин намойиш этиб, 29та учрашувда майдонга тушган ҳолда 5 бор рақиблари дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган ярим ҳимоячи Игорь Йелич эндиликда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади.
“Локомотив”нинг Дубай йиғинида иштирок этаётган сербиялик 28 ёшли марказий ярим ҳимоячи клуб билан шартнома имзолади. У эндиликда “Локомотив” таркибида 88-рақам остида майдонга тушади.
Таъкидлаш жоизки, Игорь Йелич бунга қадар “Вождовац”, “Младость”, “ОФК Белград”, “Нови Пазар” каби бир қатор болқон клублари шарафини ҳимоя қилган.
Бундан ташқари, маҳоратли ярим ҳимоячи Шерзодбек Каримов “темирйўлчилар” жамоаси аъзосига айланди. “Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинида жамоага келиб қўшилган 28 ёшли футболчи бугун шартномага қўл қўйди. У эндиликда “Локомотив” сафида 8-рақам остида тўп суради.
Таъкидлаш жоиз, илгари “Қизилқум”, “Пахтакор” жамоалари сафида фаолият олиб борган ушбу футболчи Олий Лигада 178 учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол уришга муваффақ бўлган.
Манба: www.lo
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20