Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» АПЛда илк мағлубиятини тан олди

«Манчестер Сити» АПЛда илк мағлубиятини тан олди

  15.01.2018 13:11
  0
  479
«Манчестер Сити» АПЛда илк мағлубиятини тан олди

“Манчестер Сити” бугун сафарда “Ливерпуль”га 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Гап шундаки, ушбу мағлубият Пеп Гвардиола шогирдларининг АПЛнинг жорий мавсумидаги биринчиси ҳисобланади. Бунгача “шаҳарликлар” “Эвертон” ва “Кристал Пэлас” каби жамоалар билан дуранг ўйнашганди.

“Манчестер Сити” деярли 9 ой – 2017 йилнинг 5 апрель кунидан бери мағлубият нималигини билмай келарди. Ўшанда “Сити” “Челси” 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” жорий мавсум барча мусобақалардаги иккинчи мағлубиятини тан олди. “Сити” декабрь ойида ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги 6-турида “Шахтёр”га 2:1 ҳисобида ютқазганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz