Қайднома

Қидирув

Яна Неймар иши: Каталония суди унинг «Барселона»га трансферини суриштириб чиқади

Яна Неймар иши: Каталония суди унинг «Барселона»га трансферини суриштириб чиқади

  15.01.2018 14:23
  0
  502
Яна Неймар иши: Каталония суди унинг «Барселона»га трансферини суриштириб чиқади

Испания суди Неймарнинг «Сантос» клубидан «Барселона» сафига бўлган трансферида йўлга қўйилган товламачилик ишини Каталония судига йўналтирди, деб хабар бермоқда El Pais нашри.

Манбанинг таъкидлашича, Испания суди бу ишни кўриб чиқишда порахўрлик айбловини кўриб чиқмайди, чунки бу ҳодиса Бразилиядаги томонлар ўртасида юз берган ва бу Испан юрисдикциясига тўғри келмайди.

Барселона суди ўз навбатида бу ишни энди товламачилик айблови томонидан ўрганиб чиқади. Бу ишда асосий шубҳа остида қолаётганлар:

Неймар, унинг ота-онаси, «Барселона» клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу ва каталонияликларнинг собиқ раҳбари Сандро Росель. Росель ўз навбатида пулни олиб чиқишда айбланиб 2017 йил майидан буён қамоқда сақланмоқда.

ОАВ тарқалган хабарларга кўра, Неймарнинг бир қисм ҳуқуқлари тегишли DIS инвестиция фонди футболчини жазолашни сўраб чиқди. Чунки фонд 2013 йили футболчининг «Барселона» клубига трансферидан кам пул олган экан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz