Қайднома

Қидирув

Клопп: «Тарихий ўйин бўлди»

Клопп: «Тарихий ўйин бўлди»

  15.01.2018 14:56
  0
  463
Клопп: «Тарихий ўйин бўлди»

«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг «Манчестер Сити» устидан қозонган ғалабасини изоҳлаб берди.

«Ўйинларни футбол мураббийи ёки мухлис сифатида томоша қилиш мумкин. Мен иккинчисини танлаган бўлар эдим. Икки жамоа майдонда борини бериб ўйнашди. Ушбу ўйин тарихий бўлди ва келгуси 20 йил шу ҳақида гапирилади. Зеро ҳаммаси шунга бормоқдаки, «Манчестер Сити» ушбу мавсум мағлубиятга учрамайди.

Учрашувни бутун дунё томоша қилди. Футболчилар айнан шунинг учун ҳам бутун юраги билан ўйнашди. «Ливерпуль» жамоаси бугун қай даражада ўйнади, билмадимку. Аммо рақиб учун жиддий муаммолар яратдик. Ўйиннинг охиридан хавотир олганим йўқ. Чунки мен футболчиларимни анчадан буён биламан ва улар бунга йўл қўйишмас эди.

Жамоалар ўзида маҳорат ва тайёргарликни жам қилса, мана шундай баҳслар юзага келади. Ушбу ўйин менга жуда ҳам манзур бўлди», - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz