Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Йўқотишлар олдин ҳам бўларди, бу оддий ҳол»

Гвардиола: «Йўқотишлар олдин ҳам бўларди, бу оддий ҳол»

  15.01.2018 15:25
  0
  425
Гвардиола: «Йўқотишлар олдин ҳам бўларди, бу оддий ҳол»

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола «Ливерпуль»дан учралган мағлубият ҳақида гапириб ўтди.

«Бизнинг биринчи мағлубиятимиз. «Ливерпуль» ажойиб жамоа эканлигини билар эдик. Ўйин бошиданоқ тўп билан муносабатда хатолар қилдик ва кеч уйғондик. Ўрганишда давом этиш лозим. Жамоамиз жуда ҳам ёш. Биз яхши ўйин намойиш қила туриб, Фирминодан гол ўтказиб юбордик. Рақиб хато учун исталган пайтда жазолаши мумкин. Тезкор қарши ҳужум қилиш учун «Ливерпуль»да ҳамма нарса етарли.

Орадаги ҳисобни қисқартиришга эришганимиз яхши албатта. Биз сўнгги дақиқалардаги гол туфайли кўплаб ўйинларда зафар қучдик, аммо 4 та гол ўтказиб юбориш – бу ёмон.

Мен фаолиятим давомида  кўплаб совринлар қўлга киритганман, лекин ҳар доим ҳам ютқазиб очко йўқотишлар ҳам бўлар эди. Бу оддий ҳол. Олдинда ўйинлар кўп ва умид қиламизки ҳар уч кунда ўйнай оламиз», - дейди Гвардиола.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz