Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» «Спортинг» футболчиси учун 30 млн евро сарфлашга тайёр

«Ливерпуль» «Спортинг» футболчиси учун 30 млн евро сарфлашга тайёр

  15.01.2018 18:24
  0
  434
«Ливерпуль» «Спортинг» футболчиси учун 30 млн евро сарфлашга тайёр

«Спортинг» ярим ҳимоячиси Желсон Мартинш фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириши мумкин.

Мерсисайдликлар клуби 22 ёшли футболчи учун 30 млн евродан воз кечишга тайёрлар. «Ливерпуль» Португалия терма жамоаси вакилига Филиппе Коутиньонинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Мартиншнинг ўзига эса «қизиллар» йилига 5 млн евро маош тўлашга тайёрлар, бу эса унинг айни дамдаги маошидан 5 баробар кўпдир.

Футболчига белгиланган товон пули 60 млн еврони ташкил этади, клуб билан шартномаси эса 2022 йилга қадар мўлжалланган. Лиссабонликлар Мартинш билан келишувни узайтириб, унинг товон пулини 100 млн еврогача оширмоқчилар. Шу қаторда «Спортинг» футболчининг йиллик маошини 1 млндан 1,5 млнга кўпайтирмоқчи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz