Қайднома

Қидирув

«Реал» раҳбарияти ва мухлислар жамоа омадсизлигида футболчиларни айбламоқдалар

«Реал» раҳбарияти ва мухлислар жамоа омадсизлигида футболчиларни айбламоқдалар

  15.01.2018 23:41
  0
  628
«Реал» раҳбарияти ва мухлислар жамоа омадсизлигида футболчиларни айбламоқдалар

«Реал» раҳбарияти жамоа ишқибозлари ва футболчиларини ҳотиржамликка чорламоқда ва бу инқирозни енгиб ўтишда ёрдам беришига ишонмоқда, дея хабар қилмоқда Marca нашри.

Шу билан бир қаторда раҳбарият жамоавий ўйин сусайганидан ҳавотирда. Уларнинг фикрича, айрим футболчиларда жамоавий ўйин йўқолиб қолган. Футболчиларга шахсий манфаатлар жамоадан устун бўлмоқда.

«Реал» президенти Флорентино Переснинг фикрича, футболчилар айни дамда жамоа савиясига мос келмаяптилар. Уларнинг фикрини «Қироллик клуби» мухлислари ҳам қўллаб-қувватламоқда.

19-турдан сўнг Зинедин Зидан шогирдлари 32 очко билан турнир жадвалида 4-поғонани эгаллаб турибдилар. «Реал» пешқадам «Барселона»дан 19 очко ортда қолмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz