Қайднома

Қидирув

"Пахтакор": "Партизан" ҳам мағуб этилди

"Пахтакор": "Партизан" ҳам мағуб этилди

  15.01.2018 21:56
  0
  959

"Пахтакор" Туркиядаги учинчи назорат беллашувида Албания юқори лигаси вакили "Партизани"дан устун келди. Ўйин бошида рақиб ҳисобни очди. Асани аниқ зарбаси албан жамоасини олдинга етаклади. Орадан кўп ўтмасдан жамоамиз ҳисобни тенглаштирди. Тиаго Безерра пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. 34-дақиқада Азим Аҳмедов "Партизани" дарвозасини ишғол қилди ва танаффусга "Пахтакор" кичик устунлик билан йўл олди.   Иккинчи бўлим бошида Жасур Ҳакимов илк ҳужумдаёқ албанияликлар дарвозасига учинчи голни урди. 3:1 ҳисобидаги натижа беллашув охиригача ўзгармади. Сўнгги назорат ўйини 20 январь куни Македониянинг "Вардар" жамоасига қарши ўтказилади.   "ПАХТАКОР" - "ПАРТИЗАНИ" - 3:1 (2:1) "Пахтакор": Лобанов, Козак (Андреев, 68), Симич (Тожиев, 68), Аъзамов (Исматуллаев, 68), Шораҳмедов (Cайфиев, 68), Раҳматуллаев (Синдаров, 68), Аҳмедов (Аҳмадов, 68), Машарипов (Иброҳимов, 68), Искандеров (Канюк, 68), Абдураҳимов (Ғанихонов, 68), Безерра (Ҳакимов, 46). Голлар: Безерра 17-пен, Аҳмедов 34, Ҳакимов 46 - Асани 10.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz