Қайднома

Қидирув

Ишонаверинг, Месси йилига 104 миллион евро маош олади

Ишонаверинг, Месси йилига 104 миллион евро маош олади

  16.01.2018 04:00
  0
  547
Ишонаверинг, Месси йилига 104 миллион евро маош олади

Football Leaks «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси янги шартнома бўйича айнан қанча маош олиши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Демак, аргентиналик футболчининг йиллик иш ҳақи нақ 104 миллион еврога тенг. Тўғри, бу сумма ичида солиқ тўловлари ҳам бор. Mediapartнинг аниқлашича, футбол тарихида ҳали ҳеч кимга бунчалик йирик маош белгиланган эмас. Хуллас, солиқ тўловларини чиқариб ҳисобласак, Месси 12 ой давомида 50 миллион евродан бироз камроқ олади. Таққослаш учун айтсак, «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг йиллик соф маоши 36,8 миллион еврони ташкил қилади, Карлос Тевес эса Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клубида 38 миллион евро эвазига ўйнади. Мессига қайтсак, унинг «Барселона»даги йиллик даромади камида 71 миллион евро (имидж ҳуқуқи улушининг 15 фоизини қўшганда)га етади. Қолаверса, шартномада турли бонуслар назарда тутилган бўлиб, футболчи 4 йил давомида қўшимча 63,5 миллион евро олиши мумкин. Яна бир алоҳида бандга кўра, агар Лео келишув муддатининг охирига қадар «Барса»да қолса, унга 70 миллион евро миқдорида мукофот берилади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz