Қайднома

Қидирув

Гарри Кейн- 6 карра лауреат

Гарри Кейн- 6 карра лауреат

  16.01.2018 05:22
  0
  500
Гарри Кейн- 6 карра лауреат

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Эътиборлиси, «тақачилар» етакчиси қисқа фаолияти давомида 6-марта ой лауреатига айланиб, бу борада «Ливерпул»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард билан тенглашиб олди. Айтиш жоиз, Кейн декабрь ойида 6та учрашувда 8та гол урганди. У бу сафар махсус сўровда Муҳаммад Салоҳ, Роберто Фирмино («Ливерпуль»), Маркос Алонсо («Челси»), Марко Арнаутович («Вест Хэм»), Жесси Лингард («МЮ»), Риёд Маҳрез («Лестер») ва Николас Отаменди («Манчестер Сити»)ни ортда қолдирди.

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола эса ойнинг энг яхши мураббийига аталган совринни кетма-кет 4-марта қўлга киритди. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари сўровида ҳам испаниялик мутахассисга тенг келадигани топилмаганди. Таъкидлаш лозим, Гвардиола шу тариқа ўзига хос рекорд ўрнатди. Зеро, АПЛ тарихида ҳеч қайси мураббий қаторасига 4 марта ой лауреати бўлмаганди. Дарвоқе, декабрь ойи сўровида Сэм Эллардайс («Эвертон»), Антонио Конте («Челси»), Рой Хожсон («Кристал Пэлас»), Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Маурисио Почеттино («Тоттенхэм») номзоди ҳам кўрсатилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz