Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Сток Сити»ни ер тишлатди

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Сток Сити»ни ер тишлатди

  16.01.2018 03:10
  0
  536
«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Сток Сити»ни ер тишлатди

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Сток Сити” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда “қизил иблислар” йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қлозонишди.

Дастлаб, 9-дақиқада Антонио Валенсия Погбанинг узатмасидан сўнг ўткир бурчакка йўллаган зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан 30-дақиқа ўтиб, Антони Марсиаль ҳам узоқ масофадан чиройли тарзда рақиб дарвозасини ожиз қолдирди.

“Сток Сити”нинг айрим ҳужумлари хавфли кўриниш олди. Аммо Де Хеа бу вазиятларда “қизил иблислар” жонига оро кириб турди. Ҳисобни йириклаштирувчи гол 72-дақиқада Ромелу Лукаку томонидан киритилди.

Рақиб жарима майдончасига ошириб берилган тўпни бельгиялик футболчи дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасининг йирик ғалабасига ҳиссасини қўшди.

АПЛ, 23-тур.

Манчестер Юнайтед – Сток Сити 3:0.

Голлар: 1:0 – 9 Валенсия, 2:0 – 38 Марсьяль, 3:0 – 72 Лукаку.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Жонс, Шоу, Валенсия, Смоллинг, Мата (Мактомини, 83), Матич, Погба, Лингард (Феллайни, 80), Марсьяль (Рэшфорд, 80), Лукаку.

Сток Сити – Батленд, Зума, Таймон (Виммер, 46), Бауэр, Мартинс Инди, Шакири, Флетчер, Аллен, Айрленд, Шупо-Мотинг (Собхи, 61), Крауч (Диуф, 70).

Огоҳлантиришлар: Лингард (63), Лукаку (67), Айрленд (68). 


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz