Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» стадионидан қимматбаҳо спорт кроссовкалари ўғирланди

«Пахтакор» стадионидан қимматбаҳо спорт кроссовкалари ўғирланди

  16.01.2018 12:09
  0
  825
«Пахтакор» стадионидан қимматбаҳо спорт кроссовкалари ўғирланди

Тошкент шаҳрида ғаройиб ўғрилик содир этилди. Жиноят айни 19-20 ёшлардаги бешовлон томонидан «энг гуллаган ёшлик чоғида» содир этилгани ачинарли.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, «беш қаҳрамон» ўзаро жиноий тил бириктириб, «Пахтакор» стадионига панжаралардан ошиб ўтиб, ҳудудга ноқонуний равишда кирган.

Бу ердаги Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясига тегишли ҳар бирининг баҳоси 90 АҚШ доллари бўлган, жами 3.300 АҚШ долларига тенг 37 дона спорт кроссовкасини яширин равишда ўғрилаб, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат юзасидан «бешовлон»га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б», «в» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба: www.xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz