Қайднома

Қидирув

Достон Турсунов: Чорак финалда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз

Достон Турсунов: Чорак финалда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз

  16.01.2018 16:44
  0
  693
Достон Турсунов: Чорак финалда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз

Уммонга қарши учрашувдан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган терма жамоа ҳимоячиси Достон Турсунов ОФК вакиллари саволларига жавоб берди.

“Гол урганимдан албатта, бахтлиман. Гол уриб, жамоага ғалаба келтириш ёқимли. Чорак финал йўлланмасини қўлга киритганимиз бизга яна куч беради. Энди кейинги учрашувга бундан ҳам жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз”, - деди ҳимоячи.

-        Рақиб бугун қандай таассурот қолдирди?

-        Уммон ёшлар терма жамоаси бизга жуда ёқди. Жамоа бугун ажойиб ўйнади. Тўпни ушлаб туриш, тезкор ҳужумлар, умуман гуруҳдаги энг қийин рақиб айнан Уммон дея оламан.

-        Чорак финалда ким рақиб бўлишини истайсиз? Масалан, Япония ҳозир гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиши мумкин.

-        Чорак финалда кучсиз жамоа бўлмайди ва бизга ким рақиб бўлишидан қатъий назар биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз.

-        Бугунги учрашувда жамоадошларингизнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

-        Биз бугунги учрашувда бир жамоа сифатида ҳаракат қилдик. Ғалаба жамоаники. Жамоа қандай ҳаракат қилгани ҳақида фикр билдириш бироз қийин.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz