Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди

  16.01.2018 22:56
  0
  718
Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайлаш ва Қўмитанинг вице-президентлари ҳамда Ижроия Қўмитаси таркибини тасдиқлашдан иборат бўлди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Жисмоний тарбия ва спорт Давлат Қўмитаси раиси, спорт федерациялари ва вилоятлардаги спорт ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Шу пайтга қадар Миллий олимпия қўмитаси президенти сифатида фаолият юритган Алишер Султонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан МОҚ янги президети сифатида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов сайланди.

Миллий олимпия қўмитасининг янги вице-президентлари Мурод Азимов, Алишер Султонов, Ойбек Қосимов ва Салим Абдувалиев бўлишди.

Миллий олимпия қўмитасининг янги президенти Умид АҲмаджонов йиғилишда сўзга чиқар экан, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Аввалом бор, Муҳтарам Президентимиз томонларидан билдирилган ушбу юксак ишонч учун чуқур миннатдорчилигимни билдираман.

Билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч ва ғайратимни ишга солишга ваъда бераман. Биргаликда Ўзбекистонда Олимпия спорт турларини ривожлантириб, яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларида юқори натижаларни қўлга киритиш учун астойидил ҳаракат қиламиз.

Юртбошимизни спортчиларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликларига жавобан, биз Президентимиз фарзандлари Ватанимиз шарафини халқаро спорт ареналарида муносиб ҳимоя қилишга ва нуфузини янада оширишга, эришган ютуқларимиз билан халқимиз ва Юртбошимизни хурсанд қилишга ваъда берамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz