Қайднома

Қидирув

Афсонавий футболчи – Роналдиньо бутсаларини михга илди

Афсонавий футболчи – Роналдиньо бутсаларини михга илди

  17.01.2018 10:53
  0
  580
Афсонавий футболчи – Роналдиньо бутсаларини михга илди

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо расман фаолиятига якун ясади. Бу ҳақда унинг акаси ва агенти Роберто де Ассиш Морейра “Globoesporte” нашрига маълум қилди.

“Ҳа, Роналдиньо фаолиятини якунлади. Барчаси тугади. Балки, ЖЧ-2018 мусобақасидан сўнг, янги таклифлар ҳақида ўйлаб кўрамиз. Европа, Осиё қитъалари ва албатта, Бразилияда хайрия ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз”, – деди де Ассиш.

Роналдиньо сўнгги марта 2015 йил “Флуминенсе” клуби таркибида майдонга тушганди. У шунингдек, футболчилик фаолияти давомида “Керетаро”, “Атлетико Минейро”, “Фламенго”, “Милан”, “Барселона”, “ПСЖ” ва “Гремио” клубларида тўп сурди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Роналдиньо “Барселона” таркибида икки карра Испания чемпиони ва икки карра ЕЧЛда ғалаба қозонган. Бундан ташқари, “Милан” клуби билан Италия чемпионати совриндори ҳисобланади.

Роналдиньонинг совринлари ичида энг муҳими 2002 йил Бразилия термаси билан жаҳон чемпионати кубоги ҳисобланади. Футболчи 2005-йил Конфедерациялар кубоги ва 1999 йил Америка кубоги мусобақаларида ҳам ғолиб чиққан.

Роналдиньонинг сўнгги клуби “Флуминенсе” бўлиб, 2015 йилнинг сентябрь ойида ушбу жамоа билан хайрлашганди. Роналдиньо энди катта футбол билан ҳам хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания терма жамоаси дарвозабони Виктор Вальдес фаолиятини якунлагани ҳақида хабар бергандик.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz