Қайднома

Қидирув

АГМК икки нафар легионер билан шартнома имзолади

АГМК икки нафар легионер билан шартнома имзолади

  17.01.2018 12:08
  0
  720
АГМК икки нафар легионер билан шартнома имзолади

Анталияда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган АГМК таркибида бир қатор янги футболчилар иштирок этишмоқда.

2017 йилги мавсумда шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар шартномалар узайтирилмаганлигини аввалроқ хабар берган эдик. Таркибдаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида бир қатор футболчилар жамоага таклиф этилди.

Айни дамда машғулотларда иштирок этаётган Жавлон Гусейнов (Сўғдиёна), Сайдулло Раҳматов (Насаф), Иброҳим Нўмонов, Музаффар Музаффаров (иккаласи - Нефтчи), Отабек Зокиров (Қизилқум), Абдумалик Абдуллаев (Динамо) лар 2018 йилги мавсумни АГМК сафида ўтказиши аниқ бўлди.

Шунингдек, икки нафар сербиялик футболчи Владимир Бубанья (Земун, Сербия) ва Йован Жокич (Атирау, Қозоғистон) билан ҳам шартнома имзоланди.

Жамоанинг ўтган йилги аъзолари билан ҳам шартномалар узайтирилганлигини таъкидлаш лозим.

Жамоа таркиби шакллантириш давом этмоқда. Ҳозирда Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Антон Землянухин машғулотларда иштирок этмоқда. Унинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги яқин кунларда аниқ бўлади.

Бугун бўлиб ўтадиган машғулотда хорижлик футболчилар келиб қўшили кутилмоқда.


Манба: www.fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz