Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов CBC Group компанияси Халқаро ишлар бўйича президенти билан учрашди

Умид Аҳмаджонов CBC Group компанияси Халқаро ишлар бўйича президенти билан учрашди

  17.01.2018 16:00
  0
  454
Умид Аҳмаджонов CBC Group компанияси Халқаро ишлар бўйича президенти билан учрашди

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун федерация биносида Япониянинг CBC Group компаниясиниг Халқаро ишлар бўйича президенти Аран Олснер билан учрашув ўтказди.

CBC Group компанияси турли ичимлик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бутун дунёда ўз филиалларига эга.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Аран Олснер билан учрашув чоғида  ҳомийлик қилиш, маркетинг ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.  Ўз ўрнида Аран Олснер CBC Group компанияси формати ўзгарган ва янгидан ташкил қилинаётган Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида титул ҳомий бўлишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Бу борадаги музокаралар давом этмоқда.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz