Қайднома

Қидирув

Зидан Роналдунинг кейинги тақдири ҳақида гапирди

Зидан Роналдунинг кейинги тақдири ҳақида гапирди

  17.01.2018 19:36
  0
  691
Зидан Роналдунинг кейинги тақдири ҳақида гапирди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналдунинг кетиши ҳақидаги янгиликларга муносабатини билдирди.

“Безовта бўлаётганим йўқ. Роналдуни ташқаридан истаган киши танқид қилиши мумкин, аслида эса Криштиану фақат “Реал” ҳақида ўйлайди. Шу ўринда мен ҳам фақат футбол ҳақида гапиришни истаган бўлардим. Криш бизга фақат майдонда ёрдам беради.

“Реал”ни Криштианусиз тасаввур қила олмайман. “Реал” Роналдунинг жамоаси ҳисобланади. Клуб, мухлислар – ҳамма уни бирдек яхши кўради. Доим бир сўзни айтаман “Роналдуни Мадриддан бошқа жамоада кўра олмайман”. Криштиану жамоанинг оғир вазиятида шу ерда, ёрдамини аямаяпти.

Унинг шартномаси ҳақида гапиришни истамайман. У – буюк футболчи. Шартнома ҳақида фақат раҳбарият билан музокара олиб бориш керак. Мен фақат унинг майдондаги ҳаракатларига жавоб бераман. Қолгани эса қизиқтирмайди”, – дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz