Қайднома

Қидирув

25 январь куни ЎФФ раҳбариятида ўзгариш юз бериши мумкин

25 январь куни ЎФФ раҳбариятида ўзгариш юз бериши мумкин

  17.01.2018 19:59
  0
  715

25 январь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ўзининг навбатдан ташқари конференциясини ўтказади. Унга катта эҳтимол билан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси мезбонлик қилади.

Фото: ЎФФ

Умид Аҳмаджонов: Ишонч билдирганларидан хурсандман. Шу билан бирга катта масъулиятни ҳис қилиб турибман

Бунга қадар ЎФФ президенти сифатида ишлаб келаётган Умид Аҳмаджонов кеча — 16 январь куни Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди. Шу тариқа Аҳмаджоновнинг ЎФФдаги кейинги фаолияти қандай бўлиши борасидаги саволлар пайдо бўлди.

Аҳмаджоновнинг маълумот беришича, ЎФФнинг 25 январь кунги навбатдан ташқари конференциясида мана шу масалага ойдинлик киритилади.

Шу куни ташкилот президенти ва вице-президентлари алмашиши ҳам мумкин. Бироқ Аҳмаджонов ташрифидан кейин бошланган ишлар шу йўсинда давом этади ва тўхтаб қолмайди. МОҚ президенти бўлган Аҳмаджоновнинг ўзи ҳам катта эҳтимол билан ЎФФ структурасидаги фаолиятини давом эттиради.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz