Қайднома

Қидирув

Неймар: «Мбаппе футбол тарихига киради»

Неймар: «Мбаппе футбол тарихига киради»

  18.01.2018 03:38
  0
  3390
Неймар: «Мбаппе футбол тарихига киради»

Декабрь ойи ўрталарида «Барселона» ҳимоячиси Жерард Пике The Players Tribune сайтида Pique+лойиҳасини тақдим этишини маълум қилганди.

Каталониялик футболчи шу орқали ўзига яқин бўлган футболчилар билан ин­тервью­лар тайёрлашни айтганди. У биринчи суҳбатини уюштиришга ҳам улгурди. Унинг меҳмони «ПСЖ»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар бўлди.

- Ишларинг яхшими, Неймар?

- Ҳаммаси ажойиб.

- Парижга мослашиб олдингми?

- Ҳа. Умуман бошқача ҳаёт. Лекин анча кўникдим.

- Бугун на Париж, на Барселона ҳақида гаплашамиз... Айтганча,  Коби Брайант билан тушган суратинг­ни кўрдим.

- Ҳа, яқинда учрашгандик. У афсона.

- Ўзинг баскетбол ўйнайсанми?

- Албатта. Жуда яхши ўйнайман.

- Бугун сен билан жаҳон чемпионати, хусусан, Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 ҳақида гаплашамиз. Бразилиядаги мундиалдан сўнг ушбу мусобақани интиқлик билан кутаётган бўлсанг керак?

- Албатта, у ерда бўлишни жуда истайман. Охирги ЖЧ мен учун омадсиз кечганди. Лекин ҳаммаси ортда қолди. Олдинда янги турнир. Ўйлайманки, унда зафар қучиш учун кучимиз етади.

- Ҳа, мен ҳам олтин медалларни олишимизга умид қиляпман...

- Сен жаҳон кубогини олгансан, балки етар?!

- Бу ҳақиқат, эътирозга ўрин йўқ. Жаҳон чемпионатини ўйлаганингда нималар эсингга тушади? Масалан, менинг кўз олдимга 1994 йил келади. Унда Мауро Тассотти тирсаги билан Луис Энрикенинг юзига ургани, чорак финалда Испаниянинг Италияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергани, Лучонинг қонга бўялган оқ футболкаси кўз ўнгимдан кетмайди.

- Мен ҳам ЖЧ-1994ни эслайман. Тўғри, ўша пайтда 2 ёш бўлганману, алоҳида кадрлар ёдимда қолган. Бу биринчи хотира. Иккинчиси ЖЧ-2002. Ушбу мундиални тўлиқ томоша қилганман... Роналдо...

- Ва унинг соч турмаги!

- Ҳа, ажойиб эди. Айтганча, мен ҳам шундай турмак қилганман.

- Жиддийми?! Уни кўришни истардим! Ўшанда тушган суратинг борми?

- Ҳақиқатан ҳам Роналдодек соч қўйганман. Менда сурат йўқ. Лекин онамнинг альбомларида бўлса керак. Топаман.

- Бразилиялик ҳамма болалар шундай турмак қилишгандир?

- Барчамиз унга ўхшашни истардик.

- 2002 йили Бразилия ҳаммадан кучли бўлган. Роналдо эса ўзини кўрсатганди.

- Менимча, ўшанда энг қийин ўйин ярим финалда, Туркияга қарши кечган. Лекин терма жамоамиз якунда зафар қучган. Эътиборли томони, турнир олдидан Роналдо жароҳатидан эндигина фориғ бўлганди.

- Болалигингда қайси футболчи жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари билан сени ҳайрон қолдирган?

- Хаёлимга Ромарио ва Роналдо келади.

- Терма жамоага биринчи чақирув олганингда қаерда ва нима билан машғул эдинг?

- Машғулотларни энди якунлаётгандим.

- «Сантос»дами?

- Йўқ. Аслида бошқача бўлган. Бир кун олдин оқшомда ўйин ўтказгандик. Эрталаб эса... умуман олганда, ўйиннинг эртасига нима қилишимизни ўзинг яхши биласан.

- Айтарли ҳеч нима.

- Биз ҳам айтарли ҳеч нима қилмаётгандик. Кейин тренажёр залига бордик. У ерда телевизор бор эди. Терма жамоа бош мураббийи Мано Менезеснинг жамоа­га жалб қилинган футболчиларнинг рўйхатини ўқиётганини кўрдик. Термага чақирилганимни ўшанда билганман.

- ЖЧ-2018га АҚШ, Италия, Голландия бора олмайди. Аргентина эса мундиал тақдирини сўнгги ўйинда ҳал қилди. Нима бўляпти? Бошқа терма жамоаларнинг савияси ошяптими?

- Ҳа. Футбол бутун жаҳонда тенг ривожланмоқда. Ҳаттоки, кичик давлатлар миллий жамоалари ҳам яхши ўйнашмоқда.

- Сен ўз термангни фаворит деб ҳисоблайсанми?

- Ўйлайманки, ажойиб футболчилари бор ҳар бир жамоа мундиал ғолиблиги учун кураша олади. Нафақат Бразилия, балки Испания, Аргентина, Франция, Германия ҳам. Мана менинг бешта фаворитим.

- Мбаппе ҳақидаги фикринг қандай? У ўзининг биринчи жаҳон чемпионатида қатнашади.

- У жуда иқтидорли ва ажойиб футболчи. Агар шундай ўйнашда давом этса, унинг номи футбол тарихига кириши аниқ.

- Нима деб ўйлайсан, ЖЧ-2018нинг кашфиёти қайси жамоа бўлади?

- Исландия.

- Жиддийми? Мен ҳам шундай ўйлагандим.

- Мана, кўрдингми. Мен уларнинг битта ўйинларини томоша қилдим ва ажойиб таассуротга эга бўлдим. Исландия барчани ажаблантирса керак.

А.ЭШОНХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz