Қайднома

Қидирув

«Боруссия» ҳимоячиси Испанияга қайтиши мумкин

«Боруссия» ҳимоячиси Испанияга қайтиши мумкин

  18.01.2018 16:11
  0
  441
«Боруссия» ҳимоячиси Испанияга қайтиши мумкин

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби ҳимоячиси Марк Бартра қишги трансферлар вақтида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатди.

Испаниялик футболчи “Боруссия”да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози эканлигини маълум қилган. Жамоа бош мураббийи Петер Штегер эса Марк ўрнига Сократис Папастатопулос ва Омар Торпакни майдонга туширмоқда.

Қўшимчасига, жамоага янги ҳимоячи Мануэль Аканжи келиб қўшилди. Бартра яқин кунларда Испанияга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Бартра жорий мавсум Бундеслигада 12 та ўйин ўтказди ва уларнинг 9тасида асосий таркиб футболчиси сифатида майдонга тушди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz