Қайднома

Қидирув

Мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари «Қўқон-1912» ишқибозлари билан учрашди (видео)

Мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари «Қўқон-1912» ишқибозлари билан учрашди (видео)

  18.01.2018 12:28
  0
  495
Мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари «Қўқон-1912» ишқибозлари билан учрашди (видео)

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 17–20 январь кунлари Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ходимлари “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Цементчи” ва “Қўқон-1912” клублари ишқибозлари билан учрашиш учун Фарғона ва Наманган вилоятларига йўл олган эди.

Кеча, 17 январь куни Мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари “Қўқон-1912” клубининг ишқибозлари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида клуб томонидан мухлисларга яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар тўғрисида фикр алмашилди. Ўз навбатида, “Қўқон-1912” мухлислари ўйин вақтида учрайдиган муаммо ва камчиликлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, Мухлислар билан ишлаш бўлими ходимлари “Марказий” стадионни кўздан кечирди. Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган клуб стадионида айни вақтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ташриф якунида, мухлисларнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда “Қўқон-1912” футбол клуби томонидан ишқибозлар билан ишлашни янада яхшилаш, уларга етарлича шароит яратиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, томонлар ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олди.

Мухлислар билан ишлаш бўлими ходимларининг навбатдаги манзили — “Нефтчи” футбол клуби бўлади.

Бу каби амалга оширилаётган чора-тадбирлар Ўзбекистондаги футбол клубларининг мухлислар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш, стадионларда мухлисларга яратиладиган шароитларни янада яхшилаш, мухлислар билан ишлашнинг янгича услубларини жорий этиш орқали мухлисларни стадионга қайтариш ҳамда футбол клублари мухлислари сафини янада кенгайтириш ишларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz