Қайднома

Қидирув

АГМК машғулотларига яна икки нафар легионер қўшилди

АГМК машғулотларига яна икки нафар легионер қўшилди

  18.01.2018 14:40
  0
  418
АГМК машғулотларига яна икки нафар легионер қўшилди

Аввал, хабар берганимиздек, кеча АГМК жамоаси таркибига яна икки нафар легионер келиб қўшилди.

Машғулотларни бошлашдан аввал Владислав Касминин таваллуд аёми билан табрик қабул қилди. Шундан сўнг, жамоага келиб қўшилган босниялик ҳужумчи Исмар Тандир футболчиларга таништирилди.

Исмар Тандир 1995 йил Германиянинг Франкфурт шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда Босния ва Герцеговина фуқароси бўлган форвард 2017 йилги мавсумда Тузла шаҳрининг "Слобода" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Кечки машғулотларга эса Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Павел Матяш жамоа таркибида шуғуллана бошлади.

2017 йил Мальдив чемпионатида ғолиб бўлган посбон АГМКда дарвозабонлар ўртасидаги рақобатни ошириш мақсадида таклиф этилди.

Ўтган мавсум жамоамизнинг ютуқларига катта ҳисса қўшган Хуршид Ходжаев ўтган сешанба куни Москва шаҳрида тиззасидан жарроҳлик амалиёти ўтказди. Жарроҳлик амалиёти яхши ўтди ва шифокорлар Хуршидга икки ойдан сўнг индивидуал машғулот олиб бориши мумкин эканлигини таъкидлашди.


Манба: www.fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz