Қайднома

Қидирув

АГМК назорат баҳсида йирик ғалабага эришди

АГМК назорат баҳсида йирик ғалабага эришди

  19.01.2018 09:13
  0
  381
АГМК назорат баҳсида йирик ғалабага эришди

Бугун жамоамиз Сиде шаҳри спорт мажмуасида СВ Олбернхау жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув голларга бой тарзда ўтди. 4-дақиқада рақиб жамоа вакили узоқ масофадан Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Исмар Тандир ҳисобни тенглаштирди.

28-дақиқада Антон Землянухин жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Санжар Рихсибоев учинчи голга муаллифлик қилди.

Орадан уч дақиқа ўтиб Антон ўзининг иккинчи тўпини рақиб дарвозасига йўллади. Иккинчи таймда устунлик тўлалигича жамоамиз тарафида бўлсада, ўйиндаги якуний ҳисоб 4:1дан бошқа ўзгармади.

Мазкур баҳсга жамоамиз сафида шуғулланаётган 17 нафар футболчи иштирок этди. Қолган футболчилар машғулот ўтиш билан чекланишди. Сабаби, эртага жамоамиз Қарағанданинг "Шахтёр" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.


Манба: www.fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz