Қайднома

Қидирув

Cинов баҳсида "АГМК" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Cинов баҳсида "АГМК" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

  19.01.2018 07:26
  0
  507

Бугун АГМК клуби Сиде шаҳри спорт мажмуасида Германиянинг "СВ Олбернхау" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашув голларга бой тарзда ўтди. 4-дақиқада рақиб жамоа вакили узоқ масофадан Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Исмар Тандир ҳисобни тенглаштирди. 28-дақиқада Антон Землянухин жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Санжар Рихсибоев учинчи голга муаллифлик қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб Антон ўзининг иккинчи тўпини рақиб дарвозасига йўллади.


Иккинчи таймда устунлик тўлалигича АГМК тарафида бўлсада, ўйиндаги якуний ҳисоб 4:1дан бошқа ўзгармади.

Мазкур баҳсда жамоа сафида шуғулланаётган 17 нафар футболчи иштирок этди. Қолган футболчилар машғулот ўтиш билан чекланишди. Сабаби, эртага АГМК Қарағанданинг "Шахтёр" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.


АГМК - "СВ Олбернхау" 4:1
Голлар: 
Исмар Тандир 14, Антон Землянухин 28, 35, Санжар Риҳсибоев 32 -  Тони Шустер 4.
АГМК: Акбар Тўраев, Дилшод Жўраев, Исмар Тандир, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Антон Землянухин, Сайдулло Раҳматов, Шаҳзодбек Алақулов, Шаҳбоз Умаров, Жавлон Гусейнов, Санжар Риҳсибоев, Хуршидбек Мухторов.
Захирадан тушганлар: Низомиддин Зиёвутдинов, Отабек Зокиров, Камронбек Абдулҳамидов, Абдумалик Абдуллаев, Владимир Бубанья, Муҳаммад Исаев.


Манба: fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz