Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон u-23 Японияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон u-23 Японияни йирик ҳисобда мағлуб этди

  19.01.2018 15:02
  0
  770
Ўзбекистон u-23 Японияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, ҳамюртларимизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Учрашувни ўзбекистонлик футболчилар ҳужумкор руҳда бошладилар. Кетма-кет ҳужумлар 31-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб жамоамизни олдинга олиб чиқди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Достонбек Ҳамдамов қанотдан ёриб кирди ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. 39-дақиқа ўтиб борётган бир вақтда Жсурбек Яхшибоев рақиб жарма майдони ичида ҳимоячиларни ажойиб тарзда алдаб турнир безагига айланадиган голга муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим дебюти ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. 47-дақиқада майдон марказидан узатиб берилган тўпни Яхшибоев ҳимоячини алдаган ҳолда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасининг тўртинчи, ўзининг эса иккинчи голни нишонлади.

Осиё чемпионати U-23
Чорак финал

Япония – Ўзбекистон 0:4 (0:3, 0:1)
Голлар: 
0:1 – 31,Жавоҳир Сидиқов, 0:2 – 34 Достонбек Ҳамдамов , 0:3 – 39 Жасурбек Яхшибоев , 0:4 – 47 Жасурбек Яхшибоев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz