Қайднома

Қидирув

ЎФФ президентининг Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурномаси

ЎФФ президентининг Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурномаси

  19.01.2018 16:23
  0
  503
ЎФФ президентининг Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурномаси

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Японияга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига мурожаат қилиб, уларни ғалабага ундаган эди. Футболчиларимиз ҳам бу мурожаатдан руҳланиб, бугун ажойиб ўйин намойиш қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Умид Аҳмаджонов ўйиндан кейин футболчиларга ўз ташаккурини изҳор қилди:

"Ҳурматли футболчи ва мураббийлар!

Бугунги ажойиб ўйин, чиройли ғалаба ва Осиё чемпионати ярим финалига йўл олганингиз билан барчангизни табриклайман! Раҳмат Сизларга!

Бугун ўзбекистонликлар сизларни қайтадан кашф қилгандек бўлди. Спортни ривожлантириш учун барча шароитни яратиб беришга тайёр турган Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам сиз-у биздан мана шундай шижоатни талаб қиляптилар, демак, бу давомий бўлиши керак.

Кечаги фожеадан қалби ғамга тўлган юртошларимизга оз бўлса-да, қувонч бахш этишга муваффақ бўлдингиз. Албатта, Қозоғистонда ватандошларимиз билан рўй берган фожеанинг аламини ҳеч нарса боса олмайди. Биз ҳамиша ўтганларнинг ортидан хайрли дуолар қиламиз.

Лекин бугунги ўйинингиз билан Сиз нафақат юртдошларимизга қувонч улашдингиз, балки Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қила олдингиз. Япониядек футболи ривожланган мамлакат ўйинчиларидан ўзбекистонлик футболчилар ҳеч бир жабҳада асло кам эмасликларини намойиш қилиб бердингиз. Бунинг учун Сизларга миннатдорчилик билдираман.

Энди олдинда Сизларни Осиё чемпионати ярим финал баҳси кутиб турибди. Ушбу масъулиятли ўйинда ҳам юракдаги ўт билан астойидил ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишингизни тилаб қоламан. Ўзбекистон ҳеч кимдан кам эмаслигини бутун дунёга кўрсатиб қўйинг! 

Бугунгидек шаҳд, тезкорлик ва ғалабага бўлган ишонч ҳамда ташналик нафақат шу турнир давомида, балки фаолиятингиз сўнгига қадар сизлар билан бўлишига ишонаман! Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромонович ҳам биздан айнан шуни талаб қилмоқдалар. Бўш келманг ва ўзбекистонлик навқирон йигитларнинг қўлидан нималар келиши мумкинлигини исботлашда давом этинг! Биз — сиз биланмиз! 

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти".


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz