Қайднома

Қидирув

Обамеянг «Арсенал» билан келишиб олди

Обамеянг «Арсенал» билан келишиб олди

  19.01.2018 22:36
  0
  385
Обамеянг «Арсенал» билан келишиб олди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Арсенал» сафига ўтиш учун жуда яқин турибди.

28 ёшли габонлик футболчи Лондон клуби билан шартнома бўйича келишиб олган. Унга кўра футболчи «Арсенал» клуби билан 2021 йилгача бўлган келишув имзолайди. Томонлар бу шартномани яна бир йилга узайтириши ҳам мумкин.

Обамеянгнинг «Арсенал» жамоасида оладиган йиллик маоши солиқлардан ташқари ҳисоблаганда 10 миллион еврони ташкил қилади.

«Боруссия» клуби ўйинчини 60 миллион евро эвазига сотмоқчи, аммо трансферни ёзда амалга ошириш истагида. «Арсенал» эса ўз навбатида келишувга Оливье Жируни қўшиши ҳам мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz