Қайднома

Қидирув

«Реал» «Кадис» тарбияланувчисини сотиб олди

«Реал» «Кадис» тарбияланувчисини сотиб олди

  20.01.2018 10:13
  0
  325
«Реал» «Кадис» тарбияланувчисини сотиб олди

«Кадис» клубининг ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Фран Ривера ўз фаолиятини «Реал»да давом эттиради. Бу ҳақда Marca нашри хабар қилмоқда.

Мадридликлар иқтидорли футболчини қўлга киритишда «Барселона» ва «Арсенал» клубларини ортда қолдирганлар.

17 ёшли Ривера билан шунингдек, «Севилья», «Бетис» ва «Малага» жамоалари ҳам қизиқаётган эди. Ривера 2010 йилдан кейин «Кадис» ёшлар жамоасини тарк этган илк футболчига айланади. Саккиз йил олдин жамоани Сусо тарк этган ва «Ливерпуль»га ўтганди.

Ўшанда, «Кадис» Сусонинг трансферидан 60 минг евро ишлаб олганди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги нархи 25 млн еврога тенг.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz