Қайднома

Қидирув

"Насаф": Лукич ва Каримов билан шарнома имзоланди

"Насаф": Лукич ва Каримов билан шарнома имзоланди

  20.01.2018 07:28
  0
  655

2008 йилдан буён “Насаф” шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали ҳимоячи Мақсуд Каримов айни пайтда қаршиликларнинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. -Жароҳат безовта қилганлиги боис жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги илк машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Аммо ҳаммаси ортда қолди. Янги йилдан кейин раҳбарият билан учрашиб, шартнома борасида келишиб олдик.Бош мураббийимиз ҳам менга ишонч билдиришини маълум қилди. Шу боис янги шартномага имзо чекиб, жамоанинг Туркиядаги машғулотларига қўшилдим. Куни кеча Қозоғистоннинг “Қизилжар” жамоасига қарши майдонга тушдим, - дейди 32 ёшли футболчи. *** Туркияда йиғин ўтказаётган Қаршининг “Насаф” клуби ўз сафини яна бир легионер билан тўлдирди. Сербиялик ҳимоячи Славко Лукич бугун “Насаф” билан шартномага имзо чекди.

Футболчи ҳақида маълумот:

Славко Лукич – 1989 йил 14 мартда туғилган.

Амплуаси- ўнг қанот ҳимоячиси

Бўйи – 182 см.

Сербия ёшлар (U-19, U-21) терма жамоаларида тўп тепган. “Насаф”га қадар “Спартак” (Трнава, Словакия) жамоасида тўп тепган.

Бу билан қаршиликлар ОЧЛ учун белгиланган легионерлар лимити (3+1) дан тўлиқ фойдаланишди.  Драган Черан (Сербия), Игорь  Голбан (Россия), Жаҳонгир Алиев (Тожикистон) билан бирга Славко Лукич “Насаф” шарафини ҳимоя қилади.

Қаршилик мухлисларни бу футболчи ОЧЛ плей офф учрашувида ушбу сербиялик футболчи майдонга туша оладими, деган савол қизиқтириши табиий. Ҳа, "Насаф" ОЧЛ учун футболчиларни "заявкадан" ўтказиб бўлган. Аммо мусобақа регламентига кўра, беллашувлар бошланишига бир ҳафта қолганда жамоалар таркибига 8 тагача  ўзгартириш киритиши мумкин. Бундан келиб чиқадики, "Насаф" якуний руйхатини 23 январь куни тўлиқ билиб олишимиз мумкин бўлади.


Манба: fcnasaf.uz, championata.sia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz