Қайднома

Қидирув

Шунчаки, кулгили ёхуд футболчиларнинг ўхшамаган ҳайкаллари (фотогалерея)

Шунчаки, кулгили ёхуд футболчиларнинг ўхшамаган ҳайкаллари (фотогалерея)

  21.01.2018 00:14
  0
  4584
Шунчаки, кулгили ёхуд футболчиларнинг ўхшамаган ҳайкаллари (фотогалерея)

Ҳайкалтарошликнинг ўзига яраша мураккабликлари бор. Ушбу соҳа вакили яратилаётган ижод намунаси кимнинг шарафига барпо этилаётгани, унинг ташқи кўринишини яхшилаб ўрганиши лозим.

Акс ҳолда, қилинган меҳнат маҳсули кўплаб танқидлардан ташқари, кулгига ҳам сабаб бўлиши турган гап. Хусусан, аксарият футболчиларга атаб тайёрланган ҳайкал ва бюстлар ҳақида шундай фикр билдириш мумкин.

Демак, бугунги фотожамланма айнан шу мавзуга бағишланади.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ

Португалияликнинг Мадейра аэропортидаги бюсти ўтган-кетганнинг юзига табассум югуртирса, ажабмас.

***

Мадриддаги ижодкорлар ҳам уриниб кўришди. Афтидан, ҳайкалтарош «Атлетико» мухлисига ўхшайди.

3

ДЭВИД БЕКХЭМ

2000 йиллар юлдузлари орасида Оливер Канни таниш мумкин, аммо Бекхэмни...

***

Ваҳоланки, Бекхэмнинг Нью-Йоркда бунданда «хунукроқ» ҳайкали бор.

ДИЕГО МАРАДОНА

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида тайёрланган ҳайкалга бир қарашда футбол афсонасини таниш қийин.

АЛАН ШИРЕР

Афсонавий тўпурар бунданда яхшироқ ҳайкалга ҳақли, албатта.

НЕЙМАР

Бразилиянинг «Сантос» клуби музейида мана бундай ижод намунаси бор. Унда Неймар тасвирланганини ким пайқади?

ЛУИС СУАРЕС

«Барселона» форвардининг қадрдон шаҳри Сальтода мана шундай ҳайкали бор.

АЛЕКСИС САНЧЕС

Ўтган йилнинг март ойида Чили термаси муваффақияти шу тарзда нишонланди. Алексиснинг ҳайкали эса ҳаминқадар чиқди.

МАЙКЛ ЭССЬЕН

Йилнинг энг ўхшамаган ҳайкали Ганада қад ростлади. Бу ерда шарҳлашга ҳам ҳожат йўқ.

Абдуллохон тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz