Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Бунёдкор»га имкониятни бой берди

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Бунёдкор»га имкониятни бой берди

  20.01.2018 16:40
  0
  376
«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Бунёдкор»га имкониятни бой берди

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бугун Тошкентда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичини якунлади.

Дастлабки йиғин сўнггида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига назорат ўйини ўтказилди. "Қалдирғочлар" билан ўтган баҳсда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

"Бунёдкор"нинг ҳар икки бўлимда урган биттадан голига “Навбаҳор”нинг янги аъзоси Азамат Алланиёзовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Алланиёзов пенальтидан самарали фойдаланди.

Умуман олганда “лочинлар” учрашувни ёмон ўтказишмади. Кўп ҳолларда рақибдан устунликка эришиб, гол уриш учун имкониятларга ҳам эга бўлишди. Лекин вазиятлардан фойдалана олмаслик имкониятни чеклаб қўйди.

“Навбаҳор” учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Остон Ўрунов, Аъзам Алиев, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Ҳурсанов, Аббос Ғуломов, Шоҳзамон Ҳайруллаев.

Учрашувда кичик жароҳат туфайли Дилшод Жабборов, Аюбхон Нўъмонов ва Янис Линдалар иштирок эта олишмади. Мазкур ўйиндан сўнг футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. 23 январь куни “Навбаҳор” аъзолари Тошкентда тўпланиб тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришишади.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz