Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Челси» сафарда йирик ғалабага эришди (видео)

АПЛ: «Челси» сафарда йирик ғалабага эришди (видео)

  20.01.2018 19:31
  0
  451
АПЛ: «Челси» сафарда йирик ғалабага эришди (видео)

Англия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Брайтон» – «Челси» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашув дебютидаёқ меҳмонлар икки бор «Брайтон» дарвозасини ўққа тутдилар. Дастлаб Эден Азар жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, Азар-Батшуайи-Виллиан комбинациясини бразилиялик футболчи ажойиб зарба билан муваффақиятли якунлади.

Учрашувнинг 77-дақиқасида майдон марказига яқин нуқтада тўпни қабул қилиб олган Азар тезлик билан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва ўйиндаги дублини нишонлади. Учрашув якунига яқин эса Виктор Мозес ўйинга нуқта қўйган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, лондонликлар АПЛда ушбу йилдаги илк ғалабаларини қўлга киритдилар.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 24-ТУР

БРАЙТОН – ЧЕЛСИ 0:4 (0:2)

Голлар: 0:1 – 3 Азар, 0:2 – 6 Виллиан, 0:3 – 77 Азар, 0:4 – 89 Мозес.

Брайтон: Райан, Данк, Даффи, Зуттнер, Скелотто, Гросс (Кайяль, 68), Стивенс, Марч (Искьердо, 83), Проппер, Голдсон, Хемед (Мюррей, 68).

Челси: Кабальеро, Аспиликуэта, Кристенсен (Давид Луиз, 58), Рюдигер, Мозес, Виллиан (Мусонда, 81), Канте, Азар, Бакайоко, Алонсо (Дзаппакоста, 75), Батшуайи.

Огоҳлантиришлар: Скелотто (36), Даффи (56), Голдсон (79).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz