Қайднома

Қидирув

Бақоев – ўзбек мураббийларининг янги тимсоли

Бақоев – ўзбек мураббийларининг янги тимсоли

  22.01.2018 06:29
  0
  3780
Бақоев – ўзбек мураббийларининг янги тимсоли

Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги муаллифи Евдоким Раимов «Бухоро» бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳақида мақола тайёрлаб, унда собиқ футболчининг янги соҳадаги фаолиятига атрофлича тўхталди.

2011 йилги Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон термаси Форс кўрфазига «гастроль» уюштирганди. У ерда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказган жамоа дастлаб Саудия Арабистонига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган.

Манамада кечган учрашувда терма жамоа бош мураббийи Ярослав Крушельницкийни майдонга туширган, ўшанда ўзбеклар Баҳрайнни 4:2 ҳисобида мағлуб этишганди.

Осиё кубоги бошланиши арафасида эса Крушельницкий жароҳат олиб, сафдан чиқди. Унинг ўрнига эса шошилинч тарзда Улуғбек Бақоевни чақирилиб, уни қитъа биринчилигида қатнашадиганлар рўйхатига киритишди.

Натижада, у форвардлар учун ноодатий бўлган 2-рақамли футболкада ўйнади. Крушельницкий шундан сўнг термада кўриниш бермади. Абрамов жамоаси эса ажойиб ўйинлари билан мухлислар ҳурматини қозонди.

2011 йилнинг 21 январини ўзбек футболидаги энг яхши кунлардан бири сифатида эслаш мумкин. Иорданияга қарши чорак финал учрашувининг ўзбеклар учун осон ўтиши тахмин қилинганди. Лекин иорданиялик футболчилар «оқ бўрилар»га етарлича ташвиш уйғота олишди.

Ўйин деярли тенг курашлар остида кечаётган паллада катта саҳнага чиққан Бақоев иккинчи бўлимда 4 дақиқа ичида иккита тўп киритганди. 1994 йилги Осиё ўйинларидаги ғалабани инобатга олмаса, Осиё кубоги-2011даги иштирокни алоҳида эътироф этса арзийди.

Бақоев ҳеч қачон Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумида етакчилик қилмаган, Гейнрих сингари мухлислар эътиборини қозонмаган, «Бунёдкор»да Ривалдо, Вильянуэва ва Анвар Солиевлардан олдинга ўтиб кета олмаган. Кейинчалик у Ўзбекистоннинг бошқа клубларида, БААда ўйнади.

Лекин ҳеч қаерда ўзини Қозоғистондаги каби эркин ҳис қилмаган. Қўшни чемпионатда Улуғбек уч марта мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. Боз устига, Бақоев ҳар қандай жамоада ўзини сувдаги балиқдек сезарди. Маҳоратли форвард учта турли клубда тўрт марта чемпионат тўпурари бўлганди.

Ўтган йилнинг октябрида Виктор Хохлюк (яқин хориждаги таниқли спорт тарихчиси ва статисти) ўзининг навбатдаги лойиҳасини ишга туширди: «Нилтон Мендес клуби». Бу хорижлик футболчиларнинг Қозоғистон лигасидаги тўпурарлар клубидир. У ерда Бақоев борасида қуйидагиларни ёзишган:

«Бақоев ҳозир ҳам легионерлар орасида энг яхши тўпурар ҳисобланади. У Қозоғистон чемпионатида 237та учрашув ўтказиб, 111та гол урган.

Бундай натижани бутун фаолияти давомида Қозоғистон чемпионатида фаолият олиб борган айрим маҳаллий ҳужумчилар ҳам қайд эта олишмаган. Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатидаги дастлабки голини 2004 йилнинг 2 май куни «Восток» дарвозасига урган».

Қозоғистон чемпионатида 100та гол уриш учун Бақоевга 190та ўйин керак бўлган. Унинг ўртача натижаси бир ўйинга 0,53та голни ташкил қилади.

У Қозоғистон чемпионатида олтинчи бўлиб 100та тўп киритган. Ундан олдин бу ишни Андрей Мирошниченко, Олег Литвиненко, Нуркен Мазбаев, Нурбол Жумаскалиев ва Мурат Тлешевлар амалга оширишганди.

2016 йили Бақоев футболдан таш­қарида бўлди. «Бухоро» эса кутилмаганда мавсумни кўтаринки руҳда ўтказди. Тачмурот Агамуродов бошчилигидаги жамоа ўйин савияси борасида Тошкент ва Қарши клубларидан кам бўлмади, аутсайдердан фаворитга айланди.

Мавсум якунланганидан сўнг Бухоро вилоятида раҳбарлар алмашди. Ўктам Барноев вилоят ҳокими этиб тайинланди. Айтганча, Барноев Sports.ru ва «Узбекскя кухня» талқинига кўра, ўзбек футболидаги нуфузли 30 нафар шахслар рейтингидан жой олди.

2007 йили Улуғбек Бақоев Кустанайнинг «Тобол» жамоаси билан Интертото кубогини қўлга киритганида, Тачмурод Агамуродов Самарқанднинг «Динамо» жамоасини бош­қарган. Унинг қўл остида клуб чемпионатда 5-ўринни қўлга киритганди.

Турнир якунланганидан сўнг Ўктам Барноев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди. Бироз вақтдан сўнг Агамуродов «Динамо»ни тарк этди ва таркиб тарқатиб юборилди.

Худди шундай ҳолат бир йил олдин ҳам кузатилди. Айтишларича, Ўктам Барноев ва Агамуродов Самар­қандда ҳам келиша олишмаган. Якунда Тачмурод Шамакович «Бухоро»дан кетди. Энди жамоага янги мураббий ва кучли футболчилар керак эди. Таркибдагиларнинг ярми кетиб қолганди.

Клубнинг янги раҳбарияти Вадим Абрамов билан музокара олиб борди. У эса бир шарт билан «Бухоро»ни бошқаришга рози бўлди. Унга кўра, Абрамов жараённи Тошкентда туриб бошқаришни хоҳлади. У ўзига Улуғбек Бақоевни ёрдамчи қилиб олиш таклифини киритди. Бухороликлар бу талабга бажонидил рози бўлишди.

Аниқ нима бўлганини ҳеч ким билмайди, лекин шуниси маълумки, Бақоев нимаси биландир клуб раҳбарларининг эътиборини қозонди ва уни бош мураббий этиб тайинлашди. Абрамовни эса унутишди. Кўп ўтмай Бақоев Бахтиёр Ашурматовни ўзига ёрдамчи қилиб олди.

Бақоев Агамуродов даврида энг яхши жиҳатларни сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Азиз Ибрагимов, Александр Мерзляков ва Максимилиан Фоминлар жамоани тарк этишди.

Уларнинг ўрнини «Ўзбек Вардиси» - Баҳриддин Ваҳобов ва «Ўзбек Смолови» - Иван Нагаевлар тўлдиришди. Шунингдек, Санат Шихов ҳам ўзини кўрсата бошлади.

Биринчи навбатда «Бухоро» етакчилар билан ўйнашни ўзлаштирди. «Насаф»га муносиб қаршилик кўрсатди, «Локомотив» қийинчилик билан Бухородан уч очко олиб қайтди. Фақатгина «Пахтакор» кўҳна шаҳарда қийналмади.

Тўғри, иккинчи даврада Шота Арвеладзе бошчилигидаги «пахтакорчилар» барчани доғда қолдираётгандилар. Эътиборли томони, 20-турда Бақоев жамоаси Фар­ғонада Вадим Абрамов бошқараётган «Нефтчи»ни мағлуб этди.

Ўтган мавсумда Санат Шихов, ёш ярим ҳимоячи Эргаш Исмоилов ва хорватиялик Ивор Вейцерлар ўзларини кўрсатишди. Бақоевнинг бу йилдаги асосий вазифаларидан бири - Иван Нагаевни таркибда сақлаб қолиш.

Айни пайтда унга Қозоғистон клубларидан таклифлар бор. Асосий посбон Акмал Турсунбоев ва ҳужумчи Азамат Алланиёзов жамоани тарк этишди.

Шунингдек, клуб раҳбариятида ҳам ўзгаришлар юз берди. Эндиликда бош директор вазифасини Акбар Фозилов бажаради. Янги раҳбарият билан «Бухоро» трансфер бозорида фаоллашиб қолди. Жумладан, Бақоев билан терма жамоада бирга ўйнаган ҳимоячи Шавкат Муллажонов таклиф этилди.

Кўриб турганингиздек, ёш мураббий ўзининг биринчи мавсумини ёмон ўтказмади. Юрий Саркисян, Рустам Мирсодиқовлар кетганидан сўнг Улуғбек Бақоев, Бахтиёр Ашурматов ҳамда Илҳом Мўминжонов сингари иқтидорли мураббийлар катта саҳнага чиқишмоқда.

Шунингдек, улар орасига Александр Мочиновни ҳам қўшиш мумкин. Албатта, Рўзиқул Бердиевни ҳам унутмаслик даркор.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz