Қайднома

Қидирув

Франция: «Лион» ўз майдонида «ПСЖ»ни таслим этди

Франция: «Лион» ўз майдонида «ПСЖ»ни таслим этди

  22.01.2018 11:02
  0
  562
Франция: «Лион» ўз майдонида «ПСЖ»ни таслим этди

Франция чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Лион» – «ПСЖ» учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин дебютида мезбонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ушбу стандарт вазиятдан Набил Фекир мукаммал тарзда фойдаланди ва кучли зарба билан дарвозанинг тўққизлик бурчагини аниқ нишонга олди.

Шундан сўнг ўйин кеcкин курашларга бойиб кетди ва икки жамоада ҳам бир қатор қулай вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда парижликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Дани Алвес узатиб берган тўпни Курзава кучли зарба билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

57-дақиқада Дани Алвес майдон марказидаги қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди, бу вазиятда бразилиялик футболчи ҳакам кескин эътироз билдирди ва иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.

Шундан сўнг, ўйин тизгини мезбонлар қўлига ўтди, бироқ парижликлар ҳам хавфли ҳужумлар уюштириб турдилар.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Мемфис Депай ажойиб зарба билан Ариолани доғда қолдирди ва жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

ФРАНЦИЯ ЧЕМПИОНАТИ, 22-ТУР

ЛИОН – ПСЖ 2:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – 2 Фекир, 1:1 – 45+4 Курзава, 2:1 – 90+3 Депай.

Лион – Антони Лопеш, Марсело, Менди, Рафаэл, Морель, Ауар (Депай, 69), Тузар, Фекир, Ндомбеле, Корне, Диас (Траоре, 77).

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Курзава, Дани Алвес, Тиаго Силва, Верратти (Пасторе, 87), Ло Чельсо, Рабьо, Ди Мария (Менье, 61), Мбаппе (Дракслер, 36), Кавани.

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (53), Менди (60), Верратти (77), Кавани (80).

Четлатиш: Дани Алвес (57).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz