Қайднома

Қидирув

УЕФА қимматбаҳо трансферларга янги таъқиқлар жорий қилиш истагида

УЕФА қимматбаҳо трансферларга янги таъқиқлар жорий қилиш истагида

  22.01.2018 17:28
  0
  443
УЕФА қимматбаҳо трансферларга янги таъқиқлар жорий қилиш истагида

УЕФА мавжуд фэйр-плей қоидаларини янада такомиллаштириб, «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клубларини бошқариш истагида.

Ташкилот вакиллари ўтган трансфер ойнасида «ПСЖ» клубининг Неймар ва Мбаппе учун 400 миллион евро атрофида сарф қилганидан ҳавотирда. Бундан ташқари парижликларнинг бу ҳаракатларидан топ-клублар: «Бавария», «Ювентус», «Реал» ва «Барселона» УЕФАга норозилик билдирмоқда.

Фэйр-плейнинг қоидаларига қўшимчалар Европадаги клубнинг молиявий ишларини кузатишда ёрдам беради. Футболчиларни сотиб олишдаги фарқ 100 миллион евродан ошиши мумкин эмас бўлади. Агарда бу қоида шу йили амал қилганда, «ПСЖ» клуби Неймар ва Мбаппени сотиб олиши учун ўзининг 300 миллион евролик футболчилар сотиши лозим бўлади.

Янги қўшимчаларда энди УЕФА клубларнинг қарзларини ҳам кузатишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, бир жамоада 25 тадан кўп ўйинчи бўлмаслигини ҳам кўриб чиқишмоқда. Унга кўра «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари бирданига 50-60 футболчи билан шартнома туза олмайди.

Ушбу қоидалар УЕФА томонидан 2018 йилнинг май ойида кўриб чиқилиб, тасдиқланса 2018/19 мавсумда амал қилинади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz