Қайднома

Қидирув

Футбол оламидаги 2017 йили кузатилган 5та энг шов-шувли ажрашув

Футбол оламидаги 2017 йили кузатилган 5та энг шов-шувли ажрашув

  23.01.2018 06:29
  0
  1271
Футбол оламидаги 2017 йили кузатилган 5та энг шов-шувли ажрашув

Афсуски, тарихга муҳрланган йил давомида футбол оламида ҳам баъзи жуфтликлар муносабати тарихга айланди.

Ваҳоланки, кўпчилик дейлик, Жерар Пике ва Шакира йўллари айро бўлишини ҳаттоки, хаёлига ҳам келтирмаганди. «СЭ» нашри йилнинг энг шов-шувли ажрашувлари рейтингида 1-ўринга бежиз айнан шу жуфтликни қўйгани йўқ.

Жерар ПИКЕ - ШАКИРА

Оилавий муносабатлар бобида 2017 йилнинг энг тушунарсиз воқеликларидан бири. Пике ва Шакира ёзда Лионель Месси - Антонелла Рокуццонинг тўй базмида роса хушчақчақ кўринишганди, кузда эса уларнинг бир неча ойдан буён бирга яшамаётганлари ҳақида гап-сўзлар урчиди.

Эсласангиз, ҳимоячи «Эспаньол» дарвозасини нишонга олгач, хунук имо-ишора қилганди, айтишларича, у бу хатти-ҳаракатини колумбиялик хонандага «бағишлаган» экан. Аслида ажрашув ҳалигача расман тасдиқлангани йўқ.

Аксинча, Пике ҳам, Шакира ҳам жамоат жойларида барчасини инкор этишдан чарчашмаяпти. Мисол учун, хонанда октябрь ойида «Инстаграм» тармоғига футболчига аталган қўшиғини жойлаштирди. Бироқ факт шуки, улар анчадан буён бирга эмаслар.

Андрей АРШАВИН - Алиса КАЗЬМИНА

Фахрий ҳужумчининг маҳбубаси октябрда Қозоғистондан қайтгани ҳамоно очиқ интервью бериб, эрини хиёнатда айблади. Тўғри, Алиса яна 2 кундан кейин «Инстаграм» орқали ҳар қандай ҳолатда ҳам, Аршавинни севишини таъкидлади:

«Мақола чиқди, унда саволларга жавоб бердим, холос. Андрей каби машҳур футболчи атрофидаги ҳар қандай хабар тезда достон бўлиши табиий ҳол. Интервьюда бор гапни айтдим.

Лекин ўтмиш - бу ўтмиш. Келажак эса аниқ эмас. Ҳозирги вақт шуки, ҳар қандай ҳолатда Андрюшани севаман, қадрлайман, тушунаман..».

Жейми РЕДНАПП - Луиза РЕДНАПП

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси ва хонанда ўртасидаги 19 йиллик муносабатларга дарз кетди. Эътиборлиси, Луиза эрининг талаби билан поп-юлдуз бўлишдан воз кечганди.

Бироқ у «Юлдузлар билан рақс» шоусининг британча талқинида бошловчилик қилиш имкониятидан юз ўгиролмади. Натижада бутунлай ишга шўнғидию, оиласи таназзулга учради.

Яъни айни пайт Sky Sports шарҳловчиси сифатида фаолият юритаётган Жейми умр йўлдошини жуда кам кўраётгани сабаб, у билан ажрашишга қарор қилди. Сентябрь ойида эса Луиза ҳам буни расман тасдиқлади.

Райан ГИГГЗ - Стейси КУК

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Уэльс терма жамоаси афсонавий ярим ҳимоячиси бегона ҳурлиқоларга дахлдор можаролар марказига шу қадар кўп тушганки, унинг 10 йиллик ҳамхонаси билан ажрашгани ҳақидаги хабар ҳеч кимни ортиқча ҳайратга солмади.

Хуллас, собиқ футболчининг Манчестер ресторанларидан бири официанти билан ишқий муносабат ўрнатгани овоза бўлгач, сабрли Стейси Кук хонимнинг сабр косаси тўлди, шекилли.

Айтишларича, у энди хиёнатга мойил собиқ эридан нақ 40 миллион фунт стерлинг ундиришга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳа, ажрашишнинг баҳоси шундай қиммат...

Эммануэль ЭБУЭ - Аурелия ЭБУЭ

Андрей Аршавиннинг «Арсенал» бўйича собиқ клубдоши янада ёқимсиз ҳолатга тушди. Эммануэль сентябрда фаолиятини мажбуран якунлади. Сабаби жуда аянчли - унинг қон таҳлили салбий натижа берди (даҳшатли вирус).

Шу тариқа ҳимоячи яна бир муаммога йўлиқди - хотини Аурелия суд орқали никоҳ шартномасини бекор қилди ва қандайдир йўл билан оиланинг барча мулкини ўз томонига оғдирди. Ҳар ҳолда, Эбуэ яқинда фаолияти давомида топган бор-буди ва пули собиқ хотини ихтиёрига ўтганию, ўзи ҳеч вақосиз қолгани ҳақида интервью берди.

Хуллас, Кот-д~Ивуар терма жамоаси собиқ футболчиси ҳозир дўстининг квартирасида яшамоқда. Аниқроғи, ...полда ухлаб, зўрға кун кўрмоқда.

А.ЭШОНХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz