Бугун, 23 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Жанубий Корея терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва голларга бой ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва илк марта тарихида Осиё чемпионати финалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Эндиликда терма жамоа финалда Қатарни пенальтилар сериясида мағлуб этган Вьетнам терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
Осиё чемпионати, ярим финал.
Ўзбекистон - Жанубий Корея 4:1
Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 33, - 1:0. Хванг Хюн Су 58, - 1:1. Азизжон Ғаниев 99, - 2:1. Жасурбек Яхшибоев 110, - 3:1. Акромжон Комилов 120, - 4:1.
Ўзбекистон: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (16.Дониёр Нарзуллаев, 91), 6.Азизжон Ғаниев (15.Ойбек Рустамов, 109), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (Бобур Абдухолиқов, 112), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.
Жанубий Корея: 1.Канг Хён Му, 2.Парк Жаэ Ву, 3.Ли Гун, 5.Хванг Хюн Су, 8.Хан Сеунг Гйю, 9.Ли Кун Хо, 10.Юн Сеунг Вун, 11.Чо Юнг Вук, 15.Чои Жаэ Хун (), 16.Жанг Юн Хо, 22.Ли Санг Мин.
Огоҳлантиришлар: Жанг Юн Хо 50, Ли Кун Хо 75 - Аббосжон Отахонов 58
Четлатиш: Жанг Юн Хо 75 (2СК).
Маълумот учун, Вьетнам - Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги U-23 ОЧ финали 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Чанжоу шаҳридаги Changzhou Olympic Sports Centre стадионида бўлиб ўтади.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20