Қайднома

Қидирув

«Челси» ёки «Арсенал» «Манчестер Сити»га финалда рақиб бўлади

«Челси» ёки «Арсенал» «Манчестер Сити»га финалда рақиб бўлади

  24.01.2018 03:12
  0
  484
«Челси» ёки «Арсенал» «Манчестер Сити»га финалда рақиб бўлади

Англия лига кубокининг ярим финалидан ўрин олган “Бристоль” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда “шаҳарликлар” Кевин Де Брюйненинг сўнгги дақиқаларда киритган тўпи эвазига мусобақа финалига йўлланма олишди.

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Лерой Сане 43-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 6 дақиқа ўтиб, Агуэро ўзини кўрсатди. Мезбонлар 90-дақиқага қадар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Аммо “Сити”нинг ноёб топилмаси Де Брюйне жамоасининг ғалаба голини уриб, “шаҳарликлар”нинг сўнгги 5 йилда мусобақада финалида учинчи марта иштирок этишини таъминлади.

Эндиликда “Манчестер Сити”нинг финалдаги рақиби “Арсенал” – “Челси” учрашуви натижасига кўра аниқ бўлади.

Англия лига кубоги. 1/2 финал. Жавоб учрашуви.

Бристоль Сити – Манчестер Сити 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 43 Сане, 0:2 – 49 Агуэро, 1:2 – 64 Пэк, 2:2 – 90 Флинт, 2:3 – 90 де Брюйне.

Бристоль Сити – Стил, Флинт, Брайен, Райт, Магнуссон (Бейкер, 46), Рид, Браунхилл, Уолш (Дьедиу, 46), Смит, Пэтерсон (Кент, 73), Пэк.

Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Стоунз, Уокер (Данило, 85), Зинченко, Сильва, Фернандиньо, Бернарду Силва, де Брюйне, Сане, Агуэро (Гюндоган, 82).

Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (21), Сильва (90).

Дастлабки учрашув: 1:2


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz