Қайднома

Қидирув

Монтелла Симеонени Испания кубогидан чиқариб юборди

Монтелла Симеонени Испания кубогидан чиқариб юборди

  24.01.2018 03:43
  0
  498
Монтелла Симеонени Испания кубогидан чиқариб юборди

Испания кубокининг 1/4 финалидан ўрин олган “Севилья” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Дастлаб, мезбонлар Эскудеронинг 1-дақиқада киритган тезкор гол эвазига олдинга чиқиб олишди, 12 дақиқадан сўнг Гризманн ҳисобни тенглаштирди.

Лекин Банега ва Сарабиянинг голлари бугун “Севилья”га муҳим бўлган ғалабани тақдим этди. Шу тариқа “Атлетико” “Севилья”га икки ўйин ҳисобига кўра, мағлубиятга учраб, Испания кубоги билан хайрлашди.

Симеоне жамоасини таслим этган Монтелла эса “Севилья” билан ярим финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Испания кубоги. 1/4 финал. Жавоб учрашуви.

Севилья – Атлетико 3:1.

Голлар: 1:0 – 1 Эскудеро, 1:1 – 13 Гризманн, 2:1 – 48, пенальти Банега, 3:1 – 79 Сарабия.

Севилья – Рико, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Нзонзи, Банега, Васкес (Писарро, 84), Сарабия, Корреа (Нолито, 87), Муриэль (Бен-Йеддер, 73).

Атлетико – Мойя, Хименес (Парти, 64), Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Сауль, Габи (Торрес, 56), Коке, Корреа (Феррейра Карраско, 60), Гризманн, Гамейро.

Огоҳлантиришлар: Хименес (18), Банега (27), Васкес (54), Габи (54), Корреа (57), Навас (63), Торрес (84), Меркадо (90).

Дастлабки учрашув: 2:1


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz